Фото: REUTERS/Kim Hong-Ji
Ўзбекистон президентининг «Ўзбекистон спортчиларининг навбатдаги ёзги ва қишки Олимпия ва Паралимпия ўйинларида муваффақиятли иштирок этиши учун тайёргарлик ишларини жадаллаштириш тўғрисида»ги қарори эълон қилинди.
Президент қарорига кўра, 2024 йил Париж шаҳрида бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилари қуйидаги миқдорда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:
- олтин медал учун — 200 минг АҚШ доллари;
- кумуш медал учун — 100 минг АҚШ доллари;
- бронза медал учун — 50 минг АҚШ доллари.
Харажатлар Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади.
Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик қилиш жараёнида республика ҳудудида ўтказилаётган спорт мусобақалари, ўқув-машғулотлар йиғинларида терма жамоа аъзоларининг иштирокини таъминлаш учун вилоятлараро йўналишлар бўйича (темир йўл ва авиачипта) транспорт харажатларига 2022 йил 1 мартдан 2024 йил 1 сентябрга қадар чегирмалар жорий этилади.
Шунингдек, ушбу қарорда 2026 йил Милан шаҳрида бўлиб ўтадиган қишки, 2028 йил Лос-Анжелес шаҳрида бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўриш масалаларида ҳам топшириқ берилган.
Эслатиб ўтамиз, Токио Олимпиадасини Ўзбекистон делегацияси учта олтин ва иккита бронза билан 32-ўринда якунлаганди. Ўзбекистон ҳукумати чемпионларни 200 минг доллар, бронза медали соҳибларини 50 минг доллардан пул мукофотлари билан тақдирлаган. Бундан ташқари, совриндорларнинг мураббийларига, шунингдек, Олимпиаданинг барча иштирокчиларига ҳам пул мукофотлари топширилганди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
АҚШ ва Россия Исроил ҳамда “Ҳизбуллоҳ” ўртасидаги келишувда воситачи бўлади