19-28 февралига қадар Болгария пойтахти София шаҳридаги "Sofia Hall" спорт мажмуасида бокс бўйича анъанавий "73-Странджа" халқаро турнири бўлиб ўтади. Унда дунёнинг 36 давлатидан 450 га яқин энг кучли боксчилар иштирок этади.
"Странджа" кубоги бокс бўйича IBA Diamond League сериясидаги биринчи турнир сифатида тарихга киради. Европанинг энг нуфузли турнири қитъада ягона ва янги форматдаги 3 та жаҳон таснифидаги турнирларидан бири бўлади. Турнирда эркаклар 13 ва аёллар 12 вазн тоифасида иштирок этади.
Маълумки, ушбу турнирда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам кучли таркиб билан иштирок этмоқда. Биз мураббийлар штабидан ўрин олган Абдувоҳид Жалолов билан Софиядаги шароитлар борасидаги фикрлари билан қизиқдик.
- Умуман олганда барчаси яхши кўриниш олган. Ҳозирда, "Park hotel Moskva" мехмонхонасида истиқомат қиляпмиз. Турнир бўладиган арена билан меҳмонхона ораси яқин. Бу бизга бир қатор қулайликларни яратмоқда. Яъни, болаларни назорат қилиш осон бўлади. Бугун Болгария вақти билан 17:00 да (Тошкент вақти билан 20:00) қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади ва кимларга рўбарў келишимизга ойдинлик киритилади.
Кўплаб жамоалар олимпия таркиби билан ташриф буюришган. Аксариятида ҳар бир вазнда 2 тадан боксчилар бор. Жумладан, Қозоғистон, Россия жамоаларини айтишим мумкин. Барчанинг кайфияти яхши ва кўтаринки, чиройли ва ижобий натижалар қайд этамиз деган умиддаман. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Олимпиада ғолибларини тайёрлаган тошкентлик ўқитувчи 1 миллиард сўм мукофот пули олди
Исроил ҲАМАС ва “Ҳизбуллоҳ” ракеталарини лазер қуроли билан уриб туширмоқчи. У қандай ишлайди?