date
views 1 284

Шомуродов "Барса" футболчиси билан бирга тўп тепиши мумкин

Шомуродов "Барса" футболчиси билан бирга тўп тепиши мумкин
"Барселона" ҳимоячиси Сержиньо Дест фаолиятини Италия А Сериясида давом эттириши мумкин.

Маълумотларга қараганда, унга "Рома"дан жиддий қизиқиш бор. Сўнгги пайтларда ишлари юришмаётган Моуриньо янги трансферларни сўрамоқда. Ўз навбатида, Дест ҳам каталонияликлар таркибида мунтазам ўйин амалиётига эга бўлмаётгани сабабли таклифга рози бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

21 ёшли америкалик ҳимоячи учун "кўк-анорранглилар" 20 миллион евро атрофидаги маблағни талаб қиляпти. Сержиньога "Монако"дан ҳам қизиқиш бор, аммо у раҳбариятга "Рома" вариантини маъқул кўришини айтган.

Дест "Барса" таркибига 2020 йил "Аякс"дан келиб қўшилган эди. Бу вақт оралиғида у 63 баҳсда майдонга тушиб, 3 гол ва 4 ассистга муаллифлик қилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Шомуродов "Барса" футболчиси билан бирга тўп тепиши мумкин