Фото: ЎФА
Хитойда бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги—2023 мусобақасининг 3-саралаш босқичидаги C гуруҳи ўйинлари Ўзбекистонда бўлиб ўтади. 24 февраль куни саралаш ўйинларига қуръа ташланди ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўрин олган C гуруҳи тақвими эълон қилинди.
Ўзбекистон саралаш босқичидаги дастлабки ўйинини 8 июнь куни Шри-Ланкага қарши баҳс билан бошлайди. 11 июнь куни Мальдив оролларига қарши ўйнаса, 14 июнда Таиландга қарши майдонга тушади.
C гуруҳидаги барча учрашувлар Намангандаги «Марказий» стадионида ўтказилиши режалаштирилган.
Осиё Кубоги—2023
3-саралаш босқичи
C гуруҳи
8 июнь
Ўзбекистон — Шри-Ланка
Таиланд — Мальдив ороллари
11 июнь
Шри-Ланка — Таиланд
Мальдив ороллари — Ўзбекистон
14 июнь
Ўзбекистон — Таиланд
Мальдив ороллари — Шри-Ланка
ЖЧ—2022 ва ОК—2023 қўшма саралашининг иккинчи босқич натижаларига кўра, 12 та терма жамоа ва мезбон Хитой Осиё Кубогининг финал босқичига йўлланма олган. 3-саралаш босқичида ҳар бир гуруҳ ғолиби ва энг яхши кўрсаткичга эга бешта иккинчи ўрин соҳиби Осиё Кубоги йўлланмасига эга чиқади.
Осиё Кубоги 2023 йилнинг 16 июнида старт олади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ—2022 ва ОК—2023 қўшма саралашининг иккинчи босқичида D гуруҳида иккинчи ўринни олганди. Ўзбекистон энг яхши иккинчи ўринлар қаторига кира олмаган ва ЖЧ—2022 учинчи саралаш босқичи билан бирга ОК—2023 га тўғридан-тўғри йўлланмадан қуруқ қолганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Шолц «тез орада» Путин билан гаплашишга тайёрлигини маълум қилди
Трамп АҚШ бош прокурори лавозимига конгрессмен Гетц номзодини илгари сурди
Реваншда ғалаба қозониш учун Тайсон Фьюрига нима керак?
1 декабрдан ичимлик ва оқова сув учун тўлов фақат электрон шаклда амалга оширилади