Хабарингиз бор, Болгариянинг софия шаҳрида ташкил этилган, "Странжа" турнирида Ўзбекистон терма жамоаси муваффақиятли иштирок этиб, 6 та олтин ва битта бронза медалини қўлга киритган ҳолда, умумжамоа ҳисобида 1-ўринни қўлга киритган эди.
Айнан, олтин медаларнинг бирини -51 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Рио Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўсматов делегациямизга тақдим этди.
Биз бугун тонгда юртимизга етиб келган боксчимиз билан боғланиб, унинг турнир ва келажакдаги режалари билан қизиқдик.
- Аввало, билдирилган ишончни оқлаганимиздан хурсандман. Назаримда мураббийларнинг ишончи янада ошди, деб айтишим мумкин. Албатта, "Странжа" турнири кичик жаҳон чемпионатига қиёсланади. Барча терма жамоалар ёш истеъдодларни ва ўз ўрнида кучли таркибни жалб этишди. ҳаттоки, Россия ва Қозоғистон терма жамоалари 2 таркиб билан иштирок этди.
Барча жанглар ўзига яраша қийин ўтди, деб айта оламан. Дуч келган рақибларимнинг барчаси билан илк жангларим эди. Тажриба қўл келиб, уларни мағлуб эта олдим, деган фикрдаман. Асосийси ўзимни ҳам синаб олдим. Мазкур турнирдан сўнг, ниятим ҳам ўзгарди. Яъни олдинда турган Осиё ўйинлари, Осиё чемпионати, Жаҳон чемпионати ҳамда Париж Олимпиадасида ҳам иштирок этишни мақсад қилдим.
Албатта, мураббийлар ишонч билдирса, ушбу ниятларим амалга ошиши мумкин. Сабаби, Олимпиадага янги вазн -51 кг қўшиладиган бўлмоқда. -52 эмас -51 кгда жанглар бўлиши кутилмоқда. Шубҳасиз, бу вазн тоифасида ўзимни анчагина эркин ҳис қиламан. Агар, бунинг имкони бўлмаса, бор эътиборимни профессионал боксга қаратаман. Умуман олиб қараганда ҳар иккисини бир вақтда олиб бориш истагидаман. Профессионал боксда бир йилда 2 маротаба жанг беришади ва бу йўналишда ҳам ўзимни кўрсатиб, барчани хурсанд қиламан, деган умиддаман.
Ҳасанбой Дўсматов, Париж Олимпиадаси, Странжа турнири, Жаҳон чемпионати “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Трамп Америка разведкаси маълумотларига кириш ҳуқуқига эга бўлди