23:05 / 02.03.2022
1 074

"Сурхон" бош мураббийи Анхель Лопес: "Азиз Ҳайдаров билан ҳар куни маслаҳатлашиб турамиз"

"Сурхон" бош мураббийи Анхель Лопес: "Азиз Ҳайдаров билан ҳар куни маслаҳатлашиб турамиз"
Ўзбекистон Суперлигасининг 1-туридан ўрин олган "Олимпик" - "Сурхон" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Анхель Лопес фикрларини билдириб ўтди.

"Бизда қисқа вақт бўлди тайёргарлик учун. Қизиқарли ўйин бўлди. Иккита тенг кучли жамоалар ўйнади. Вазиятлар бўлганига қарамай 0:0 ҳисоби қайд этилди".

- Потенциалидан келиб чиқиб қандай мақсад сари интиласиз?
- Мен 5 февраль куни келдим. Жамоа эса тайёргарликни бошлаганди. Салоҳияти таниш, кўп ишладик. Режа бўйича иш олиб борилди. "Сурхон" тўғри йўналишда олдинга қараб интилади.

- Ўзбек футболи ҳақида нималарни биласиз? Қандай маълумотларга эгасиз?
- Ўзбекистонга келгунимга қадар кўп маълумотларга эга эмасдим. Бундан ташқари испанияга ёш мутахассислар келганда танишгандик. Қолаверса, "Ал Шабаб"да ишлаганимда Азиз Ҳайдаров тўп тепган. У орқали кўп маълумотларни билиб олгандим. Менинг телефонимда ҳали ҳам унинг контакти бор. Ҳар куни қўнғироқ қилиб маслаҳатлашиб турамиз.

- Футболчиларингиз бугун қарши ҳужум тактикасида ҳаракат қилди. "Сурхон"га қандай услубни сингдирмоқчисиз?
- Биз доим ҳужумкор футбол кўрсатамиз. "Олимпик" Ўзбекистоннинг энг яхши жамоаларидан бири. Иқтидорли ёш футболчилар борлигини кўрдим. Жамоамга ўзини кўрсатишга ҳаракат қилгани учун раҳмат айтаман.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Сурхон" бош мураббийи Анхель Лопес: "Азиз Ҳайдаров билан ҳар куни маслаҳатлашиб турамиз"