Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев ўзининг телеграмдаги саҳифаси орқали "Сурхон" клубидаги муаммолар ҳақида тўхталиб ўтди.
"Сурхон" клуби ва мухлисларини мавсумдаги илк очко билан табриклаймиз. Ишонамизки, энди клуб ўзининг аниқ принциплари ва йўналишига тушиб олади.
"Сурхон" жуда муаммоли клуб эди. Янги раҳбарият футболчиларни рўйхатдан ўтказишда катта қийинчиликка дуч келди. Ҳаттоки 20 февраль санасида ҳам кўп нарса маълум эмасди. Трансфер ойнаси ёпилишига фақатгина 3 кун қолганида ҳақиқий иш бошланди. Шундан келиб чиқилса, "Сурхон" таркибида муаммолар бўлиши табиий, вақт бу борада ҳаммасини пухта қилишга имкон бермади.
Аммо клуб катта мақсадларни қўймоқда. Стадионни янгилаш, академияни шакллантириш ва шу билан бир қаторда асосий жамоани кучайтириш асосий вазифа. Бироқ булар осон иш эмас. 2022 йил "Сурхон" учун қийин ва синовли бўлиши табиий. Ҳаммаси йўлига тушиб кетса, 2023 йилдан бошлаб клуб тарихида янги саҳифа очилиши мумкин. Жамоага муваффақият тилаймиз", - деб ёзди Диёр Имомхўжаев.
Эслатиб ўтамиз, "Сурхон" кеча Суперлиганинг илк турида Тошкентда "Олимпик" билан 0:0 ҳисобида нурсиз дуранг қайд этди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Учта вилоятда “валютчик”лар қўлга олинди