1 474
Шуҳрат Мақсудов: "Тайёр футболчиларни сотиб олиб ўйнатишни ҳамма ҳам билади. Биз тўғри йўлдамиз"
Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Бунёдкор" (3:1) учрашувидан кейин меҳмонлар устози Шуҳрат Мақсудов матбуот анжуманида қатнашди.
"Бугун майдонга тушган ёш футболчиларимизга катта раҳмат айтаман. "Бунёдкор"нинг мақсади академиядан кўпроқ ёшларни асосий таркибга жалб қилиш. Уларнинг ўйинидан қониқдим, албатта бироз тажриба етишмади. Аммо яқин келажакда улар Ўзбекистон терма жамоасида ўйнайди деган умиддаман. "Қизилқум" жамоасини ғалаба билан табриклайман", - деди Шуҳрат Мақсудов.
- Бугун Суҳроб Султонов учта гол ўтказиб юборди. Кейинги ўйинда бошқа дарвозабон майдонга тушиши мумкинми?
- Бу нарсани кейинги турдан олдин билиб олишингиз мумкин бўлади.
- Бекор қилинган гол ҳақида нима дея оласиз?
- Бу гол ҳақида гапирмайман, бу менинг ишим эмас. Нимадир деганим билан ҳеч нарса ўзгармайди.
- Усмонали Исмоналиев ҳужумда ўйнамоқда ва мослаша олмаётгандек. Захирада унинг ўрнини боса оладиган футболчилар бор?
- Бор, бугун захирадан майдонга тушди (Ҳусайн Эргашбоев - изоҳ championat.asia). Ёш футболчилар тажриба тўплаши учун бироз вақт керак.
- Йил бошида клуб раҳбари билан учрашувдан кейин клубнинг мақсади ўзгармайди дейилганди. Аммо ҳозир мақсадимиз терма жамоага футболчи етказиб бериш дедингиз. "Бунёдкор"дек клубнинг мақсади терма жамоага футболчи етказиб бериши ғалати эмасми?
- Биз имкониятдан келиб чиқиб шу нарсага қўл урдик. Академия нима учун? Ёш футболчиларни асосий таркибга жалб қилиш учун. Тайёр футболчиларни сотиб олиб ўйнатишни ҳамма ҳам билади. Лекин бу йил ёшларга ишонишга қарор қилдик. Биз тўғри йўлдамиз, бунинг учун вақт керак бўлади. Клубимиз раҳбари бу вақтни бизга бердилар. Қайтараман, ёш футболчиларимнинг ўйинидан қониқдим. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди