Жалолиддин Машарипов жамоаси машғулотларига қайтди

Жалолиддин Машарипов жамоаси машғулотларига қайтди
Саудия Арабистони чемпионати 24-туридан ўрин олган "Ал-Иттифоқ" ва "Ал-Насср" жамоалари ўртасидаги ўйинда риёдликлар сафида ҳаракат қилган легионеримиз Жалолиддин Машарипов асосий таркибда майдонга тушган эди.

43-дақиқада ҳамюртимиз рақиб билан тўқнашувда қошини ёриб олди ва ўйинни давом эттира олмади. Текширувларда Машариповнинг юз қисмидаги жароҳатдан ташқари, бурун суяги сингани ҳам аниқланганди.
Жалолиддин Машарипов жамоаси машғулотларига қайтди
Айни пайтда клуб матбуот хизмати ҳамюртимиз сафга қайтганини маълум қилди. Машарипов жамоа машғулотларида иштирок этмоқда. Демак, жароҳати жиддий эмас. У шериклари билан кейинги турга тайёргарлик кўрмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар