20:53 / 22.03.2022
1 328

"Насаф"га бағишлов!

"Насаф"га бағишлов!
Сафарда "Банияс"ни мағлуб этиб, Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига йўл олган "Насаф"га бағишланади.
Ўзбекистон халқ ҳофизи Шерали Жўраевнинг "Ватан" қўшиғидан илҳомланиб...

Сен агар Қарши фахри бўлсанг, мухлисингман, "Насаф",
Тоабад ютуғинг давом бўлсин, куюнчагингман, "Насаф".

Ҳар тараф зулмат-туман, йўл кўрмаганда ҳеч қачон,
То саҳар майдонда чироқ ёқиб чиққан шайдойингман, "Насаф".

Барча жим, тилсиз соқов, ўйинингни кўрганда, ҳайқириб,
Зўрлигинг рақиб олдида айтган қаршиликман, "Насаф".

Бўлмасин оввора рақиб, тишин қайраб қатлима,
Токи борсан, сенла мен ҳам "ўлмас аждарингман", "Насаф".

Юртда мухлис зотидек бошим ҳаммадан баланд,
Рақиб учун мангу ўтиб бўлмас ҳимоянгман, "Насаф".

Барча яхши, барча оқил, барча доно, файласуф,
Қимтиниб бир чеккада йиғлаган арзандангман, "Насаф".

Сен агар Қарши фахри бўлсанг, мухлисингман, "Насаф",
Тоабад ютуғинг давом бўлсин, куюнчагингман, "Насаф".

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » "Насаф"га бағишлов!