14:30 / 03.04.2022
892

“Брентфорд” устози: “Тушимми ёки ўнгимми деб ўзимни чимчилаб кўряпман”

“Брентфорд” устози: “Тушимми ёки ўнгимми деб ўзимни чимчилаб кўряпман”
АПЛ 31-турида “Челси” устидан Лондонда қўлга киритилган сенсацион ғалабадан (4:1) кейин “Брентфорд” устози Томас Франк ўз фикрлари билан бўлишди.

Ҳали ҳам ўзимни чимчилаб кўряпман (бу туш эмаслигига ишонч ҳосил қилиш учун). Баҳсдан олдинги матбуот анжуманида ғалаба қозонсак, бу мавсумдаги энг катта натижамиз бўлишини айтдим ва буни уддаладик.

4:1 ҳисоби даражасида ўйнамаган бўлишимиз мумкин, аммо ғалабага тўла ҳақли эдик.

Эриксен? Унинг майдонда ва унинг ташқарисида ўзини тутиши хурматга лойиқ. У Дания ТЖда гол урганидан кейин, унга “Брентфорд”да ҳам буни уддалашига умид қилаётганимни айтдим ва у сўзимни ерда қолдирмади.

Мавсум якунига келсак, уни имкон қадар яхшироқ якунлашга ҳаракат қиламиз. 24 соат давомида ғалабадан сармаст бўламиз ва яна олдинга интиламиз
”, дейди Франк.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » “Брентфорд” устози: “Тушимми ёки ўнгимми деб ўзимни чимчилаб кўряпман”