09:27 / 07.04.2022
1 095

Golden Belt. Биринчи кунги баҳсларда саккиз нафар ўзбекистонлик боксчи ғалаба қозонди

Golden Belt. Биринчи кунги баҳсларда саккиз нафар ўзбекистонлик боксчи ғалаба қозонди
Фото: Бокс федерацияси матбуот хизмати
Руминиянинг Тиргу-Муреш шаҳрида 6 апрель, чоршанба куни бокс бўйича Golden Belt сериясига кирувчи «Николае Линка» халқаро мусобақаси бошланди.

Мусобақанинг биринчи кунги баҳсларида ўн нафар ўзбекистонлик боксчи жанг қилди ва уларнинг саккиз нафари мусобақани ғалаба билан бошлади:

-57 кг: Дилшод Абдумуродов испаниялик Антони Фернандесни мағлуб этди;
-67 кг: Жавлонбек Йўлдошев Андрей Мустет (Руминия) устидан ғалаба қозонди;
-71 кг: Камронбек Турғунбоев ирландиялик Валш Аиданга имкониятни бой берди;
+92 кг: Лазизбек Муллажонов Украина вакили Димитро Ловчинскини мағлубиятга учратди;
+92 кг: Жаҳонгир Зокиров Разван Филип Кристиандан (Руминия) устун келди;
-75 кг: Абдулазиз Абдупаттаев германиялик Кевин Шуманни ютди;
-75 кг: Саиджамшид Жаъфаров Влад Гавруличга (Молдова) имкон қолдирмади;
-80 кг: Дилшодбек Рўзметов молдовалик Дмитри Коссюкни мағлуб этди;
-80 кг: Одилжон Аслонов Эхис Бендан (Германия) устун келди;
-86 кг: Темур Мержанов Грузия вакили Артём Йорданянга енгилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Golden Belt. Биринчи кунги баҳсларда саккиз нафар ўзбекистонлик боксчи ғалаба қозонди