905
"Сепахон" бош мураббийи Муҳаррам Навидкия: "Пахтакор" кучли футболчиларга эга, тактик шаклланган жамоа"
ОЧЛ гуруҳ босқичи биринчи туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Сепахон" учрашувидан олдин форс клуби бош мураббийи Муҳаррам Навидкия ва грузиялик футболчи Гиорги Гвелесиани фикрларини билдирди.
Муҳаррам Навидкиа: - Биз рақибнинг ўйинларини кўрдик. Жамоамиздаги кўп йиллик тажриба мазкур учрашувда асқотиши шубҳасиз. Бизни қийин ўйин кутиб турибди. "Пахтакор" доимий равишда Ўзбекистонда чемпионликка давогар клуб ҳисобланади. Улар ҳам яхши тайёргарлик билан келгани аниқ. Мазкур баҳсда яхши ўйин кўрсатиш ва ғалаба қозониш учун бор кучимизни сарфлаймиз. "Пахтакор" ажойиб ва кучли футболчиларга эга, тактик томондан яхши шаклланган жамоа. Мана шу жиҳат кўп жамоаларга қийинчилик туғдиради.
Бизда машғулот ва тайёргарлик учун барча шароитлар бўлди. Қолаверса сўнгги турларда чемпионатимизда яхши ўйинлар ўтказдик. Мен футболчи сифатида "Сепахон" сафида кўп бор ОЧЛ баҳсларида тўп тепганман. Эндиликда бош мураббий сифатида қатнашаман. Бу катта масъулият беради.
Гиорги Гвелесиани: - Биз мусобақага шунчаки ғалаба қозониш ва кейинги босқичга чиқиш учун келганимиз йўқ. Бундан ташқари энг яхши ўйинимизни кўрсатиш учун келдик.
Гуруҳимиз албатта қийин. "Пахтакор"ни тўлиқ таҳлил қилдик. Жамоамизнинг режаларини ҳозир айта олмайман. Эронда баланд бўйли ҳужумчиларга қарши ўйнашга кўникканмиз. Лекин жамоамиз рақиблар билан ҳар томонлама курашишга тайёр. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ўзбекистонлик MMAчилар жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллашди