Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган баҳсда "Пахтакор" "Сепахон"га 1:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Учрашувдан сўнг "шерлар" бош мураббийи Славче Войневски қуйидаги фикрларни билдириб ўтди.
- Ўйинни иккига бўлган бўлардим. Биринчи бўлимда ўйинни назорат қилдик, гол урдик, яхши ҳаракатландик. Бироқ иккинчи бўлимда стандарт ҳолатлардан кейин икки марта қўпол хато қилдик ва ҳисобда ортда қола бошладик. Кейин олдинга ташланиб, учинчи голни ўтказдик.
Руҳий ва жисмоний тайёргарлик ёнма-ён юради. Хатоларни эътиборни йўқотганимиз билан изоҳлаган бўлардим. Бу бизга қимматга тушди. Йигитлар охиригача курашишди, бунинг учун уларга раҳмат.
"Ал Таъавун" билан осон бўлмайди. Гуруҳда барча беллашув оғир кечади, буни ўйиндан олдин ҳам айтиб ўтгандим. Яхши савияли жамоалар жамланган гуруҳдан жой олганмиз. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ўзбекистонлик MMAчилар жаҳон чемпионатида биринчи ўринни эгаллашди