date
views 1 140

Ўзбекистон футзал жамоаси муддатидан олдин Осиё Кубоги-2022 йўлланмасини қўлга киритди

Ўзбекистон футзал жамоаси муддатидан олдин Осиё Кубоги-2022 йўлланмасини қўлга киритди
Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги саралаши доирасида Афғонистонни мағлаб этиб, муддатидан олдин Осиё Кубоги-2022 йўлланмасини қўлга киритди.

Афғонистонга қарши ўйинда ўзбекистонлик спортчилар 5:1 ҳисобида зафар қучишди. Жамоа сафида Ихтиёр Ропиев дубль қайд этган. Ҳусниддин Нишонов, Даврон Чориев ва Дилшод Раҳматов биттадан голга муаллифлик қилишди.

Бу ғалаба орқали очколарини 6 тага етказиб олган Ўзбекистон миллий терма жамоаси муддатидан аввал Осиё Кубоги йўлланмасига эга чиқди ва гуруҳда пешқадамлик қилмоқда.

Ўзбекистон гуруҳ босқичининг дастлабки турида Непал терма жамоаси устидан ҳам 5:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Сўнги баҳс эртага Тожикистонга қарши бўлиб ўтади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон футзал жамоаси муддатидан олдин Осиё Кубоги-2022 йўлланмасини қўлга киритди
-->