
"Пахтакор" ОЧЛ 3-тур ўйинида "Ал Дуҳайл"га (3:2) аламли тарзда мағлуб бўлди. Ўйиндан сўнг "Пахтакор" бош мураббийи Славче Войнески учрашув ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.
"Ўйинга жуда жиддий ҳозирлик кўрдик. Баҳс тақдирини рақиб сафида индивидуал маҳорат соҳиби ҳал қилди. Биз кўплаб яққол вазиятларни яратдик, аммо улардан фойдалана олмадик. Рақиб эса кўп бўлмаган имкониятлардан фойдаланди. Икки марта ҳисобда олдинга чиқдик ҳам.
Иккинчи бўлимда яхшироқ ўйнадик, устунликка эга бўлдик. Ҳушёрликни йўқотдик деб ўйламайман. Шунчаки имкониятлардан гол уришимиз керак эди.
Рақибнинг асосий ўйинчисига қандай ўйнашни муҳокама қилгандик. Буни анча вақт уддаладик, бироқ унинг зарбалари ҳам юқори даражада", -дейди Славче Войнески. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар