1 582
"РБ Лейпциг" ва Бундеслиганинг икки клуби Шомуродовга қизиқмоқда. Хўш, Элдор қай бирига ўтади?
Яқинда интернет тармоғида Элдор Шомуродовга немис клублари қизиқиш билдираётгани ҳақидаги хабарлар тарқади. Даъвогарлар орасида — "РБ Лейпциг", "Хоффенхайм" ва "Фрайбург" бор.
Россиялик журналист Николай Егоричев Шомуродовнинг А Сериядан Бундеслигага ўтиши билан боғлиқ вазиятни ўрганиб чиқди.
"РБ Лейпциг"
Яхши вариант, аммо амалга ошиш эҳтимоли жуда паст. Асосий муаммо — "буқалар" концепциясида. Яъни клуб камдан-кам ҳолларда 24-25 ёшдан катта ўйинчилар билан шартнома имзолайди, Элдор эса икки ойдан кейин 27 ёшни қарши олади.
"РБ Лейпциг" охирги мавсумларда харид қилган ўйинчиларининг ўртача ёши:
Ҳаттоки, Шомуродов "РБ Лейпциг"га ўтди деб тасаввур қилсак ҳам, у ҳужумчилар рўйхатида ё учинчи ёки тўртинчи ўринда бўлади. Айни дамда "буқалар" таркибида Андре Силва ва Юссуф Поульсен бор. Шунингдек, ҳужум марказида Кристофер Нкунку ҳаракат қилиши мумкин. Мавсум тугаши билан эса Александр Сорлот ҳам ижарадан қайтиб келиш эҳтимоли мавжуд.
Агар юқорида санаб ўтилган футболчилардан бирортаси жамоадан кетса, Шомуродов "РБ Лейпциг"га ўтиши мумкин. Бироқ шу ҳолатда ҳам Элдор барибир захира ўйинчиси бўлади.
"Хоффенхайм"
"Хоффенхайм"да ҳам шунга ўхшаш вазият. Айни дамда "кўк-оқлар" сафида тўртта форвард тўп тепади: Мунас Даббур, Жоржиньо Руттер, Ила Бебу ва Андрей Крамарич.
Шомуродовнинг "Хоффенхайм"даги асосий рақобатчилари Руттер ва Крамарич бўлиши мумкин. Хорватиялик ёзда 31 ёшга тўлади, аммо ҳали яхши формада — бу мавсум 30 ўйинда 6та гол уриб, 9та голли узатма берди. Руттер эса эндигина фаолиятини бошламоқда. 19 ёшли француз жорий мавсум 6та гол урди ва 5та ассист қайд этди. Тўғри, бу жамоадаги футболчилар "РБ Лейпциг"даги каби машҳур эмас, лекин жиддий рақиб бўла олишади.
Жамоа икки форвард схемаси бўйича ўйнаши "Хоффенхайм" варианти фойдасига хизмат қилади. Шомуродов кучли ҳужумчи билан жуфтликда ўзини қулай ҳис қилади ва ёрдамчи форвард ролида яхшироқ ҳаракат қилади. "Рома" Элдорни Тэмми Абрахам билан бирга ўйнатиб кўришга ҳаракат қилганди, лекин Моуриньо бу унчалик ҳам яхши натижа бермади деб ҳисоблади.
"Фрайбург"
Яна ҳам қизиқроқ вариант. Агар Шомуродов "Фрайбург" клубига кўчиб ўтса, асосий таркиб аъзосига айланиши осонроқ. Бунга бир нечта сабаб бор:
1) Схема. Мавсумнинг каттагина қисмини "Фрайбург" 4-4-2 тактик схемасида ўтказмоқда. Элдор унда ўзини яхшироқ ҳис қилади;
2) Клуб статуси. "Фрайбург" — топ-клуб эмас, аммо мана учинчи мавсумдирки, еврокубоклар йўлланмаси учун кураш олиб бормоқда. Мисол учун, ўтган мавсум жамоага УЕФА Конференциялар Лигасига чиқиш учун бор йўғи 5 очко етмади. Ҳозир жамоа бешинчи поғонани банд этиб турибди, бундай натижа билан Европа Лигасига йўл олиш мумкин. Назаримизда, ҳозир психологик жиҳатдан Элдор ўзини "Фрайбург" сингари клубда қулайроқ ҳис этади;
3) Рақобат. Бугунги кунда "Фрайбург" таркибида беш нафар марказий ҳужумчи бор, лекин уларнинг ҳаммаси ҳам Шомуродов учун бош оғриқ бўла олмайди. Асосий таркиб учун Элдорнинг чинакам рақобатчилари бу — Лукас Хёлер ва Эрмедин Демирович. Ўтган мавсум 15та самарали ҳаракат қайд этган босниялик (10та гол ва 5та ассист), бу мавсум у қадар сермаҳсуллик кўрсатмаяпти (2+3).
Бу уч вариантдан айнан "Фрайбург" Шомуродов учун нисбатан оптимал танлов бўлади. Бироқ шу ўринда чемпионат ўзгариши омилини ҳам эсдан чиқармаслик зарур: А Серия ва Бундеслига ўртасида катта фарқ бор. Немис футболи кўпроқ куч ва интенсивлик талаб қилади. Шу сабабли Шомуродовнинг Германиянинг исталган клубига ўтиши маълум даражада таваккалчиликни талаб қилади. Ҳозирги вазиятда Элдор учун барибир Италия варианти устунроқдек. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Хитой 15 та сунъий йўлдошга эга тижорий ракетани учирди