Хабарингиз бор, эртага "Пахтакор" ОЧЛ гуруҳ босқичи 5-туридан ўрин олган баҳсда "Сепахон"га қарши майдонга тушади. Бугун ўйин олдидан ўтказилган матбуот анжуманида жамоа бош мураббийи Славче Войнески ва ҳужумчи Оливер Шаркич иштирок этди.
"Барча жамоалар учун қийин ўйинлар бўлиб ўтади. Биринчи баҳс ҳужумкор ва қизиқарли кечганди. Рақибимиз кучли, биз эртага фақат ютуқ учун майдонга чиқамиз.
Хатоларимизни биламиз. Улар устида ишлашга интиляпмиз. Ҳар бир ўйин бошқа сценарийда кечди. Эртага қандай ўйнашимизни беллашувда кўриб оламиз.
Черан жароҳат туфайли сафдан чиққан. Унинг сафга қайтиши учун барча ҳаракат қилинмоқда. Ҳар бир футболчи бу баҳс ютиш зарур бўлган учрашув эканини тушуниб турибди. Ҳар бир ўйинчи бунга тайёр", - деди мураббий.
Оливер Шаркич: - Биз ютишимиз шарт бўлган ўйин. Кичик имконият сақланиб қолган. Ундан фойдаланишга уринишимиз керак. Ҳеч қандай баҳоналар кетмайди. Ўзимизни кўрсатиб, ғалаба қозониш ва имкониятни сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз.
Кўп вазият яратаётганимиз ҳужум уюштиришда тўғри ўйнаётганимизни кўрсатади, фақат улардан фойдаланишимиз лозим. Яққол имкониятлардан тўп кирита олмадик. Кўпроқ диққатни жамлаган ҳолда ўйнашимиз керак. Бу борада кўрсаткичларни яхшилашимиз керак. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Анчелотти: “Реал”да катта хатога йўл қўйдим. Бу менга катта дарс бўлди