05:30 / 23.04.2022
876

Славче Войнески: "Омад биз тарафда бўлмади"

Славче Войнески: "Омад биз тарафда бўлмади"
ОЧЛнинг 5-тури доирасида "Сепахон"га қарши ўйиндан кейин "Пахтакор" бош мураббийи Славче Войнески ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Бу футбол ва унда ўта қулай вазиятлардан фойдалана олмасанг, шундай ютқазиб қўйишинг мумкин. Бу оддий ўйин. Ғалаба учун гол уриш керак. Урмасанг рақиб жазолайди. Омад ҳам биз тарафда бўлмади. "Духайл" билан ва бугунги ўйинда қанчалик кўп вазиятлар яратдик. Ғалаба учун бемалол етарли эди. Футболчилар охиригача курашишди, жонларини беришди. Улардан миннатдорман. Мусобақа мобайнида омадсиз бўлдик.

"Сепахон" яхши жамоа. Ҳимояда жипс ва тартибли ўйнайди. Ўз имкониятларидан фойдаланиб, жазолаб кета олади. Улар имкониятни сақлаб қолишди ва курашни давом эттиради
", - деди "Пахтакор" бош мураббийи.

Ушбу мағлубиятдан кейин "Пахтакор"нинг гуруҳда қолиб кетиши ойдинлашди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Славче Войнески: "Омад биз тарафда бўлмади"