14:27 / 26.04.2022
1 251

Баъзан Моуриньони ўлдириб қўйгим келарди!

Баъзан Моуриньони ўлдириб қўйгим келарди!
Айни пайтда “Вильярреал” шарафини ҳимоя қилаётган Серж Орье “Тоттенхэм”да Жозе Моуриньо қўл остида ўйнаган даврларни эмга олди. Ивуарлик ҳимоячи ўзига хос характерга эга бўлган португалиялик мутахассис билан тил топишиш усули билан ўртоқлашди.

- Бир марта биз жиддий тортишиб қолдик. Бу тактик қарашлар сабабли юзага келган тортишув эди. Мен Моуриньонинг қарорларидан норози эдим ва буни айтиш учун хонасига бордим.

Мен муаммосиз у билан гаплашиб олишим мумкинлигини билардим. Чунки унга ўйинчиларнинг ростгўйлиги ёқарди. Эртасига ўртамиздаги можаро барҳам топди. Моуриньо ўйинчини эшитади ва кейин ўз фикрини айтади. Бу менга ёқарди.

Баъзан Моуриньодан шу даражада нафратланиб кетасанки, уни ўлдириб қўйишга тайёр турасан. Лекин кейинчалик уни тушуна бошлаганингдан кейин яхши кўриб қоласан. Бу унинг характери билан боғлиқ. Чунки у туғма ғолиб. Ҳозир Жозега ҳеч қандай эътирозим йўқ
, - деди Серж Орье.

29 ёшли футболчи фаолиятининг катта қисмини Франция чемпионатида “Ланс”, “Тулуза” ва “Пари Сен-Жермен” клубларида ўтказган. 2017-2021 йиллар давомида “Тоттенхэм”да тўп сурган. Ўтган йили ёзда Испания чемпионати вакили “Вильярреал” сафига кўчиб ўтди. Жорий мавсумда тажрибали ҳимоячи 15 та учрашувда қатнашди.

Орье 2013 йилдан бери Кот-д’Ивуар терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Мамлакати бош жамоаси сафида 69 та учрашувда учта гол урган футболчи 2015 йилда Африка чемпиони бўлган.

Моуриньо келаси мавсум учун уч футболчи танлади

“Рома” спорт директори Тьягу Пинто бош мураббий Жозе Моуриньо топшириғига кўра, келаси мавсум учун футболчи қидирмоқда.

Айни пайтда унинг қўлида португалиялик бош мураббий танлаган уч футболчи номи киритилган рўйхат бор. Тьягу Пинто ёзда уларни Римга келишга кўндириши керак.

Асосий нишон сифатида “Фейеноорд”да ўйнаётган аргентиналик Маркос Сенеси белгиланган. Бу ҳимоячи жорий мавсумда Нидерландия чемпионатида 28 та учрашувда иккита гол урди.

Франция чемпионатида “Лилль” шарафини ҳимоя қилаётган ярим ҳимоячи Шека ҳам Моуриньо назарига тушган. 27 ёшли футболчи чемпионатда 23 та баҳсда қатнашиб, рақиблар дарвозасини уч бор ишғол қилди.

Шунингдек, Моуриньо жамоа ҳужумини кучайтириш мақсадида “Валенсия”даги юртдоши Гонсалу Гедешни “Рома”га олиб келишни истаяпти. Португалиялик ҳужумкор футболчи испан клубининг асосий ўйинчиларидан ҳисобланади.

Гедеш бу мавсум жамоадошлари орасида Испания чемпионатида энг кўп – 31 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 11 та гол бор.

Николо Дзаньоло: Моуриньо соврин олиб беради

“Рома”нинг ҳужумкор футболчиси Николо Дзаньоло Жозе Моуриньо қўл остида жамоа соврин юта олишига ишонаётганини билдирди.

- Моуриньо дунёдаги энг зўр мураббийлардан бири. У бизни ҳеч қачон таслим бўлмасликка, ҳар доим ҳушёр туриш, ҳамма нарсага тайёр бўлиш, мақсадга эришиш учун бирлашишга ўргатди. Мен Моуриньо билан бирга бирор соврин қўлга киритишимизга ишонаман.

Биринчи марта учрашган кунимизданоқ умумий ишимиз юзасидан даррор бир-биримизни тушуна олдик. Биз шу мавсумнинг ўзида соврин ютмоқчимиз. Қандай ғалаба қозонишни биладиган мураббий билан имкониятларимиз анча ошади.

Конференциялар лигаси ярим финалидаги рақибимиз “Лестер” жуда кучли жамоа. Ҳар қандай Англия жамоаси каби улар жисмонан бақувват ва кўп югуради. Биз ҳам кам эмасмиз. Мавсум давомида ҳар қандай рақиб билан рақобатлашишга тайёр эканимизни бир неча бор исботладик. Биз қўрқмаймиз ва ўз усулимизда ўйнаймиз
, - деди НиколоДзаньоло.

22 ёшли футболчи клуб раҳбарияти билан янги шартнома бўйича музокараларни давом эттирмоқда. Дзаньолога Италия ва Англиянинг гранд клубларидан таклифлар бўляпти. Рим клуби агар 50 миллион евро тикадиган жамоа бўлса, раҳбарият Николонинг кетишига тўсқинлик қилмаслигини билдирган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Баъзан Моуриньони ўлдириб қўйгим келарди!