Суперлиганинг 5-туридан ўрин олган "Навбаҳор" – "Сўғдиёна" (1:2) учрашувидан кейин мезбонлар устози Самвел Бабаян фикрларини билдириб ўтди.
- Ўйин ҳақида
- Ўйлайманки, ўйин ҳеч кимни бефарқ қолдирмади. Жиддий рақибга қарши баҳс олиб бордик. Афсуски, мағлуб бўлдик. Рақибга омад кулиб боқди. Иккита вазият ва иккита гол. Ғалаба қозониш учун кўп вазиятлар яратдик. Йигитларга охиригача курашишгани учун раҳмат айтаман. Мухлисларни ранжитдик. Хатоларни тўғрилаб, вазиятни ўнглашга уринамиз. Бошқа бундай ҳолатга тушмасликка ҳаракат қиламиз. Умуман олганда, бугун 3 очко олишимиз керак эди. Бу – футбол. Шунчаки омад келмади.
- Аҳрол Рисқуллаев бошқарган ўйинларда кўпинча ўйнашга қўйиб бермайди. Бу бўйича қандай фикрдасиз?
- Ҳакамлик ҳақида гапирсак, гап тугамаслиги мумкин. Ҳакамлар қўмитаси, ўйин назоратчиси бор. Рақиб томонидан вақт чўзишлар кўп бўлди, бу ҳолатга ҳакам зудлик билан аралашиб, чора кўриши керак эди. Ҳакамликни муҳокама қилмоқчи эмасман.
- "Навбаҳор"да зарба бериш жуда кам. Тепадиган ўйинчи йўқми ёки бу сизнинг топшириғингизга боғлиқ ҳолатми?
- Зарбани ҳар қандай нуқтадан ҳар бир футболчи йўллаши мумкин. Кубок ўйинини эсласангиз керак, Искандеров узоқ масофадан дарвозани ишғол қилганди. Ҳаммаси вазиятларга боғлиқ. Тўғри, бугун узоқ масофадан берилган зарбалар кам бўлди.
- "Навбаҳор" мағлуб бўлганининг асосий сабаби нимада?
- Асосий сабаб – диққат-эътиборни йўқотганимиз. Кейин фантастик тарзда урилган иккинчи голни алоҳида айтиш жоиз. Ўйлайманки, 1000 та шунақа зарбадан фақат 1 таси гол бўлган бўларди. Биз яққол вазиятлардан фойдаланишда оқсадик. Афсуски, ростакамига омад келмади.
- Таркибда ротацияга қўл уриш вақти келгандир...
- Тактик тайёргарлик, рақиб ва футболчиларимизнинг ҳолатидан келиб чиқиб иш тутамиз. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
БАА ўзбекистонлик ҳайдовчиларни иш билан таъминлашни режалаштирмоқда