
Хабарингиз бор, Қаршининг "Насаф" жамоаси бугун "Ал-Веҳдат"га қарши ўйин ўтказади. Бугунги ўйин олдидан қаршиликлар кейинги босқич масаласини деярли ҳал қилиб улгурди.
Сабаби, улар айни вақтда ғарбий минтақада 2-ўринни эгаллаб турган жамоалар орасида учликда бормоқда. Бу плей-офф учун етарли натижа. Сўнгги баҳсда улар Иордания клубига йирик ҳисобда мағлуб бўлмаса, нимчорак финал йўлланмасини қўлга киритади.
ОФК гуруҳ босқичидаги ҳар бир ғалаба учун клубларга 50 минг доллар, дуранг учун эса 10 минг евро миқдорда пул белгилаган. Бундан ташқари, кейинги босқичга йўл олган жамоалар 100 минг евро миқдорда мукофот пулига эга чиқади.
Агар қаршиликлар сўнгги беллашувда ғалаба қозонса, жами 270 минг евро миқдорда пул ишлаб топиши мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар