23:20 / 05.12.2017
5 857

Facebook болалар учун махсус мессенжер яратди

Facebook болалар учун махсус мессенжер яратди
Facebook ижтимоий тармоғи кичик ёшдаги интернет фойдаланувчилари учун махсус мессенжер яратди. Ушбу ихтиро ёрдамида улар ўз ота-оналари ва дўстлари билан мулоқот қилишлари мумкин. Хабар қилинишича, болалар мессенжер учун алоҳида рўйҳатдан ўтишмайди, ёзишмалари эса ота-оналарининг аккаунтидан бўлиб ўтади.

Ижтимоий тармоқ қоидаларига кўра, болалар ўз аккаунтларига эга бўлишлари мумкин эмас. Шу сабабли янги илова бола смартфонига ўрнатилади ва ота-она аккаунти билан боғланади.

Ушбу мессенжернинг ўзига ҳос томони шундаки, унда ҳеч қандай рекаламалар йўқ. Илова интерфейси эса болалар учун мўлжалланган бўлиб, босиш тугмалари каттароқ, ранглар гаммаси эса ёрқинроқ кўринишда.

Ота-оналар ушбу ихтиро ёрдамида болалар томонидан амалга оширилаётган барча ёзишмаларни ўқий оладилар. Мессенжер ихтирочиларининг айтишича, бу ота-оналар учун болаларни “мулойим” тарзда назорат қилишга имкон беради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Facebook болалар учун махсус мессенжер яратди