Фото: Bloomberg
Garantex криптовалюта биржаси Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистонда ўтказилган «Банклар ва чакана савдо» PLUS-форуми якунларида биржанинг савдо бўйича директори Владимир Еленский маълум қилди.
Унга кўра, Ўзбекистонда криптоактивлар муомаласи соҳасида сиёсатни ишлаб чиқишга қаратилган салмоқли ишлар амалга оширилмоқда.
- Форумда биз назорат қилувчи органлар ва банклар вакиллари, шунингдек, Ўзбекистонда Garantex ваколатхонасини очишдан манфаатдор бўлган потенциал ҳамкорлар билан мулоқот қилдик, — деди Владимир Ленский.
Форум давомида Garantex маркетинг бўйича директори Евгения Бурова сессияда «Банк трансформациясининг хилма-хиллиги, очиқ АPI, Крипто, Блокчейн» криптовалюталарни ривожлантириш бўйича тақдимот қилди.
Евгения Бурова технологик босқичлар, криптовалюта эмиссияси, бозор етуклиги ва саноат инқирозлари ҳақида гапирди.
- Криптовалюталарни қонунийлаштириш амалга оширилган жуда кўп мамлакатлар бор. Биз технологияни қабул қилиш босқичидамиз. Тахминларга кўра, Россияда 6-17 миллионгача криптоҳамён эгалари мавжуд. Ҳатто 6 миллион ҳам жуда кўп, — деди Евгения Бурова.
Форум 25—26 май кунлари Тошкентдаги International Hotel меҳмонхонасида бўлиб ўтган. Дастурда банк ва чакана савдони ривожлантириш ва рақамли трансформация қилишнинг энг долзарб масалалари муҳокамаси ҳамда уларнинг ўзаро манфаатли мулоқоти ўрин олган.
Иштирокчилар орасида банк ва тўлов соҳаси бўйича дунёнинг етакчи мутахассислари, чакана савдо тармоқлари, электрон тижорат, улгуржи компаниялар, савдо марказлари раҳбарлари бўлган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди