
Павел Дуров Телеграмда пуллик обуна хизмати жорий этилганини расман эълон қилган ва бунга тушунтириш бериб ўтган.
«Биз энг талабчан мухлисларимизга кўпроқ имкониятлар тақдим этишнинг ягона йўли — юқори даражадаги қулайликларни пуллик қилиш эканлигини англадик. Шу ойда Telegram-Premium обуна режасини тақдим этамиз. Ҳар кимда қўшимча функциялар, тезлик ва ресурсларни харид қилиш имкониятлари мавжуд бўлади», деб ёзган Дуров ўз каналида.
Унга кўра, барча мавжуд функциялар бепул бўлиб қолади ва кўплаб янгилари пайдо бўлади. Ҳатто Telegram-Premium’га обуна бўлмаган фойдаланувчилар ҳам унинг баъзи афзалликларидан фойдаланишлари мумкин.
Масалан, premium фойдаланувчилари томонидан юборилган катта ҳужжатлар, медиа ва стикерларни кўриш ёки агар улар хабар остида бўлса, реакцияларни қўшиш имкониятига эга бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар