Yandex Диск энди пуллик: 3-июндан компьютерлар учун янги чекловлар кучга киради

«Yandex 360» жамоаси 3-июндан бошлаб «Yandex Диск» хизматининг ишлаш моделига ўзгартириш киритилишини эълон қилди. Эндиликда шахсий компьютерлар учун мўлжалланган иловадаги булутли функциялар фақат пуллик обуна асосида тақдим этилади. Пуллик тарифга эга бўлмаган фойдаланувчилар компьютер дастури орқали булутдаги файллар билан операцияларни бажара олмайдилар. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Ушбу ўзгаришларга қарамай, фойдаланувчиларнинг маълумотлари ўчиб кетмайди. Барча файллар булутли хотирада сақланиб қолади ва уларга веб-браузер ҳамда мобил илова орқали бепул кириш имконияти сақланиб қолади. Компьютер иловасида эса обунасиз фақат аввалдан қурилмага юклаб олинган файллар билан ишлаш мумкин бўлади.
Компания ушбу қарорни тизимга тушаётган юкламанинг ортиши билан изоҳлади. Маълум қилинишича, десктоп иловаси орқали йирик ҳажмли файллар билан ишлаш кўпайган ва бу қўшимча ресурсларни талаб қилмоқда. Обуна моделига ўтиш сервис барқарорлигини таъминлашга хизмат қилиши таъкидланган.
«Yandex Диск»нинг бепул версияси браузер ва мобил қурилмаларда ўзгаришсиз қолади. Пуллик обуна эса фойдаланувчиларга кенгайтирилган хотира ҳажми, сунъий интеллект (AI) функциялари ва «Yandex 360» экотизимининг бошқа имкониятларидан фойдаланиш имконини беради.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!