18:36 / 20.02.2015
5 086

Роналдуга «Олтин тўп»ни қўлга киритгани муносабати билан олтин iPhone 6 топширилади

Роналдуга «Олтин тўп»ни қўлга киритгани муносабати билан олтин iPhone 6 топширилади
Golden Concept компанияси «Олтин тўп» мукофотини қўлга киритгани муносабати билан португалиялик футболчи Криштиану Роналду учун олтин iPhone 6 смартфонини ишлаб чиқди, деб хабар бермоқда «Сегодня.ua».

Компания Мадриднинг «Реал» клуби аъзоси учун чиқарилган ноёб олтин iPhone суратини ўзининг Instagram’даги саҳифасида чоп қилган.

Ушбу совға Роналдуга «Олтин тўп»ни қўлга киритгани муносабати билан топширилади. Телефоннинг тахминий нархи 1000 еврога баҳоланмоқда.

Манба: www.daryo.uz

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)


Янгиликлар » Технология » Роналдуга «Олтин тўп»ни қўлга киритгани муносабати билан олтин iPhone 6 топширилади