Фото: Bloomberg
Bitcoin 2020 йил декабрь ойидан бери биринчи марта 20 минг доллардан пастга тушди, чунки криптовалюта саноатидаги стресснинг чуқурлашиши пул курсининг кескинлашуви фонида ортиб бормоқда.
Bloomberg маълумотларига кўра, Лондонда шанба куни эрта тонгда бозор қиймати бўйича энг катта токен 9 фоиздан кўпроқ тушиб, 18 740,52 долларни ташкил этди.
CoinDesk порталидаги маълумотларга кўра, Тошкент вақти билан соат 15:00 га келиб виртуал валютанинг қиймати 19,147 доллар бўлиб турибди.
Фото: CoinDesk
17 июнь, шанба куни криптовалюта 5 дақиқа ичида минг долларга тушиб кетди. Йил бошидан бери биткоин 58 фоизга ўз қийматини йўқотди.
Айни пайтга келиб биткоиннинг бозор қиймати 366 млрд доллар бўлиб турибди. Бу 1 ҳафта аввалгига қараганда 100 млрд долларга камдир.
2021 йил ноябрь ойида криптовалюта нархи 68 минг долларгача кўтарилган эди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи
Яхши пишган ва мазали анор танлашга ёрдам берадиган тавсиялар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди