07:00 / 19.07.2022
1 294

Европанинг йирик IT компанияларини Ўзбекистонга жалб этиш муҳокама қилинди

Европанинг йирик IT компанияларини Ўзбекистонга жалб этиш муҳокама қилинди
Фото: АКТ вазирлиги матбуот хизмати
18 июл куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шерзод Шерматов Европа-Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлик ассоциацияси (EUROUZ) Бош котиби Ойбек Шайхов билан учрашув ўтказди.

Учрашувда АКТ соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш, Европа-Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлик ассоциацияси (EUROUZ) орқали Европа давлатларининг йирик IT компанияларини Ўзбекистонга жалб қилишда ҳамкорлик қилиш ҳамда амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳалар тўғрисида гаплашилди.

Учрашув давомида АКТ вазири мамлакатимизда ҳам аутсорсинг хизматлари (БПО ва КПО) ривожланганини айтиб ўтди. Хорижий компаниялар иштирокида БПО хизматларини ривожлантириш ва шу тариқа IT маҳсулот ва хизматлар экспортини ошириш, ёшларни АКТ соҳасига кенг жалб қилиш ҳамда юқори маошли иш билан таъминлашдан иборат эканлигини қайд этди.

Учрашувда ўзаро ҳамкорлик қилиш борасидаги фикр ва мулоҳазалари тингланди. Келгусида манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича масалалар гаплашиб олинди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Европанинг йирик IT компанияларини Ўзбекистонга жалб этиш муҳокама қилинди