Скриншот: «Дарё»
Ўзбекистонда хорижий криптобиржаларга чеклов ўрнатилди. Буни «Дарё» мухбирлари аниқлади.
Август ойи бошида дунёдаги энг машҳур криптобиржалар (Binance, FTX, Kraken, KuCoin, Gate, Bitfinex ва бошқалар) сайтлари очилмай қолди.
Айрим криптобиржаларда Вазирлар Маҳкамасининг 05.09.2018 йилдаги 707-сонли «Бутунжаҳон Интернет тармоғида ахборот хавфсизлигини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида чеклов ўрнатилганлиги ҳақида огоҳлантириш пайдо бўлди.
Президент фармонига кўра, Ўзбекистон фуқаролари ва компаниялари криптоактивларни фақат миллий провайдерлар (шу жумладан криптобиржалар) орқали сотиб олиши, сотиши ва айирбошлаши мумкин, бироқ бу 2023 йил 1 январдан кучга киради.
Шу билан бирга, провайдерлар Ўзбекистондаги серверларда маълумотларни сақлашлари шарт. Халқаро криптобиржалари буни қилмайди.
Ўзбекистонда Uznex миллий криптобиржаси 2020 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин