date
views 1 323

Жанубий Корея Google ва Facebook’ни миллионлаб доллар жаримага тортди

Жанубий Корея Google ва Facebook’ни миллионлаб доллар жаримага тортди
Фото: Reuters
Жанубий Корея ҳукумати Alphabet Google ва Meta Platforms (Facebook) хизматларидан махфийлик қонунчилигини бузгани учун ўнлаб миллион доллар жарима ундирди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

Мамлакатнинг шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича комиссияси (PIPC) ўз баёнотида Google’ни 69,2 миллиард вон (50 миллион доллар) ва Meta’ни 30,8 миллиард вон (22 миллион доллар) жаримага тортганини билдирди.

Компаниялар фойдаланувчиларининг қизиқишларини аниқлаш ёки уларни мослаштирилган рекламага йўналтириш учун хатти-ҳаракатлар маълумотларини тўплаш ва таҳлил қилишда уларнинг розилигини олмаган.

- Биз комиссия қарорига қаршимиз. Ҳар доим фойдаланувчиларга назорат ва шаффофликни таъминлайдиган, шу билан бирга энг фойдали маҳсулотларни тақдим этувчи доимий янгиланишларни амалга оширишга содиқлигимизни кўрсатиб келганмиз, — деди Google вакили.

Meta вакили эса компания комиссия қарорини ҳурмат қилса-да, мижозлар билан қонуний тарзда ишлаётганига аминлигини, шунинг учун комиссия қарорига рози эмаслигини билдирган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Жанубий Корея Google ва Facebook’ни миллионлаб доллар жаримага тортди