Соврин жамғармаси 1 млн АҚШ доллари бўлган «President Tech Award» танловини ўтказиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ҳужжатга кўра, танловда 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароларидан иборат жамоа иштирок этиши мумкин.
Танлов 2023 йилда қуйидаги 5 та йўналиш бўйича ўтказилади:
1. Сунъий интеллект технологиялари — Сунъий интеллект технологияларига асосланган турли соҳалар учун ечимлар;
2. Ижтимоий йўналишда рақамли технологиялар — таълим, соғлиқни сақлаш, туризм, транспорт ва логистика соҳаларида операцион жараёнларини рақамлаштириш, давлат хизматларини электрон тарзга ўтказиш ёки ижтимоий соҳаларда мавжуд муаммоларни ҳал этишга қаратилган лойиҳалар;
3. Ахборот ва киберхавфсизлик технологиялари — турли соҳаларда дастурий маҳсулотлар ва аппарат-дастурий мажмуаларнинг хавфсизлигини таъминлаш, кибержиноятларнинг олдини олишга қаратилган лойиҳалар;
4. Тадбиркорлик ва молиявий технологиялар — тадбиркорлик субъектлари ва хўжалик бошқарув органлари учун электрон тижорат, корпоратив ечимлар ва молия технологияларини яратишга қаратилган лойиҳалар;
5. Компютер ва мобил ўйин дастурлари — компютер ва мобил қурилмалар учун оффлайн ёки онлайн ўйинлар ишлаб чиқиш ҳамда жараёнларни геймификация этишга қаратилган лойиҳалар.
Танлов ғолиблари ва совриндорлари танловнинг якуний босқичида иштирок этадиган 25 та жамоа орасидан жамоатчилик томонидан махсус порталда овоз бериш орқали аниқланади.
Бунда, жамоатчилик томонидан овоз бериш натижасига мувофиқ:
Ҳар бир йўналиш бўйича энг кўп овозга эга бўлган 1, 2 ва 3-ўринларни эгаллаган (жами 15 та) жамоалар танлов ғолиблари, қолган 10 та жамоа танлов совриндорлари деб ҳисобланади.
Танлов ғолиблари:
1-ўрин учун — 100 000 АҚШ доллари;
2-ўрин учун — 50 000 АҚШ доллари;
3-ўрин учун — 30 000 АҚШ доллари.
Танлов совриндорларининг ҳар бири — 10 000 АҚШ доллари миқдорида бир марталик пул мукофотлари билан тақдирланади.
Танловга 2023 йил март ойида старт берилиши режалаштирилган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
АҚШ ракеталари ёрдамида йўлланган биринчи зарбалардан кейин Россия акциялари 2 млрд долларга қулади