
Маск Twitter бош директори лавозимини эгаллади. Собиқ раҳбарият компанияни тарк этган. Бу ҳақда СNBC телеканалида маълум қилинди.
Twitter бош директори Параг Агравал ва молиявий директор Нед Сегал компаниянинг Сан-Францискодаги бош қароргоҳини тарк этишган.
Хабарда айтилишича, эндиликда ижтимоий тармоқ бошқаруви маъмуриятига янги хўжайин раҳбарлик қилади. «Энди Маск Twitter’нинг раҳбари», – дейилади хабарда.
Маскнинг Twitter’даги 44 миллиард долларлик хариди бугун ёпилиши кутиляпти. Агар бу содир бўлмаса, компания томонидан тадбиркорга нисбатан қўзғатилган суд жараёни бошланиши мумкин.

Чоршанба куни Маск компания штаб-квартирасига ташриф буюриб, ходимлар билан учрашган. Шунингдек, ушбу платформадаги аккаунтидаги имзони ҳам ўзгартирган: «Твитлар бошлиғи».

Бир соат олдин эса Маск «Қушча озод бўлди» дея твит қолдирган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар