Twitter’нинг янги эгаси, миллиардер Илон Маск ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини «верификация» – тасдиқлаш белгиси учун пул тўлашга мажбурламоқчи. Обуна бўлмаган фойдаланувчилар 90 кун ичида тасдиқ белгисини йўқотадилар.
The Verge нашрига кўра, миллиардер ижтимоий тармоқ ходимларидан янгиликни 7 ноябргача эълон қилишни талаб қилиб, акс ҳолда ишлаб чиқиш гуруҳини ишдан бўшатиш билан таҳдид қилган.
Нашрнинг ёзишича, Маск 2021 йил июн ойида тақдим этилган пуллик Twitter Blue обунасини қимматроқ версияга алмаштирмоқчи. Twitter Blue фойдаланувчиларга твитларни таҳрирлаш каби эксклюзив функциялардан фойдаланиш имконини беради. Янги обуна ойига $19,99 туради. Абонентлар тасдиқлаш белгиларидан ташқари қўшимча функцияларни оладими ёки йўқми, ҳозирча номаълум.
Маск бу маълумотга изоҳ бермаган. Бироқ аввалроқ Twitter унинг «верификация» олиш тўғрисидаги сўровларини бир неча бор рад этганидан шикоят қилган ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларидан бирига у «ҳозирда фойдаланувчиларга тасдиқлаш белгисини бериш жараёнлари қайта кўриб чиқилаётганини» айтган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
АҚШ ракеталари ёрдамида йўлланган биринчи зарбалардан кейин Россия акциялари 2 млрд долларга қулади