Фото: Reuters
Apple компанияси Interbrand талқини бўйича дунёдаги энг қиммат брендлар рейтингида етакчилигини сақлаб қолди.
iPhone ишлаб чиқарувчиси кетма-кет ўнинчи марта биринчи ўринни эгаллади. Компания брендининг қиймати 482,2 миллиард долларга баҳоланмоқда, бу ўтган йилги натижадан 18 фоизга юқори.
Ўтган йилгидек кучли учликка Amazon ва Microsoft ҳам кирди. Бироқ, уларнинг ўрни алмашди: Microsoft бренди йил давомида 32 фоизга қимматлаб, 278,3 миллиард долларга тенглашди. Бу унга Жеффри Безос компаниясини қарийб 3,5 миллиард долларга ортда қолдириб, рейтингда иккинчи ўринни эгаллаш имконини берди. Amazon бренди 2022 йилда 274,8 миллиард долларга баҳоланди.
Рейтингга киритилган брендларнинг умумий қиймати йил давомида 16 фоизга ўсиб, рекорд даражадаги 3,1 триллион долларга етди. Брендлар қиймати Interbrand рейтинги тузила бошлаганидан буён ҳеч қачон бундай тез кўтарилмаган.
Шунингдек, энг қиммат брендлар ўнталигига Google (251,75 миллиард доллар), Samsung (87,7 миллиард доллар), Toyota (59,76 миллиард доллар), Coca-Cola (57,5 миллиард доллар), Mercedes-Benz (56,1 миллиард доллар), Disney (50,3 миллиард доллар) ва Nike (50,29 миллиард доллар) кирди.
Interbrand компаниясининг Best Global Brands рейтингига глобал таъсирга эга брендлар киритилади. Мезонларнинг қаттиқлиги туфайли, ҳатто Alibaba каби йирик брендлар ҳам рўйхатдан жой олмаслиги мумкин.
Биринчи мезон шундан иборатки, даромаднинг камида 30 фоизи бренд яратилган мамлакатдан ташқаридаги ҳудудлардан олиниши керак. Иккинчи мезон - «Осиё, Европа ва Шимолий Америкада таниқли экани ва ривожланаётган бозорларда вакилликка эгалиги». Бундан ташқари, «компаниянинг молиявий натижалари ҳақидаги очиқ маълумотлар эълон қилиниши», ушбу талаб молиявий ҳисоботни эълон қилмайдиган кўплаб брендларни рейтингдан чиқариб ташлайди.
Шунингдек, «узоқ муддатда кутилаётган фойда бўлиши, бу бренд капитали қийматидан ортиқ миқдорда даромад келтириши» кераклиги. Яна бир мезон - «дунёнинг энг йирик иқтисодиётларида бренднинг таниқли экани». “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
АҚШ ракеталари ёрдамида йўлланган биринчи зарбалардан кейин Россия акциялари 2 млрд долларга қулади