date
views 5 507

Шу пайтга қадар чиққан энг зўр гаджетлар рўйхати тузилди

Time Америка журнали ўз сайтида ҳамма даврларнинг энг нуфузли 50 та гаджети рўйхатини маълум қилди. Рўйхат нашриёт жамоаси ўртасида узоқ муҳокамалардан сўнг тузилди, деб ёзмоқда "Kun.uz" нашри.

Кўрсатилган ускунлар ҳар доим ҳам ўз туридаги биринчи техник восита бўлмаган ва доим ҳам иқтисодий фойда келтирмаган. Бироқ умуман олганда саноатга ривожига ҳисса қўшган.

Шундай қилиб, биринчи ўнталикни келтирамиз:

1. Apple iPhone - улар сенсор экранли смартфонлар эрасини бошлаб берган;
Шу пайтга қадар чиққан энг зўр гаджетлар рўйхати тузилди

2. Sony Trinitron рангли телевизори – 1960 йил чиққан;

3. Apple Macintosh шахсий компьютери – инсон ва компьютер ўзаро алоқаларининг стандартини киритди;

4. Sony Walkman кассетали плеери – биринчи портатив, оддий ва арзон мусиқали плеер;

5. IBM Model 5150 компьютери – Apple бозоридан ташқари барча шахсий компьютерларнинг асоси бўлиб хизмат қилди;

6. Victrola фонографи – уйда мусиқа тинглаш эпохасини очиб берди;

7. Regency TR - 1 биринчи транзисторли чўнтак радиоприёмниклари;

8. Kodak Brownie арзон нархли фотокамера – ҳамма учун суратга олишни осонлаштирди;

9. Apple iPod аудиоплеери – фойдаланувчилар CD-плеерлардан воз кечишларига муваффақ бўлди;

10. Hitachi Magic Wand вибромассажёри;

11. Canon Pocketronic калькулятори – чўнтак калькуляторларининг арзонлаштирди ва ихчамлаштирди;

12. Philips N1500 VCR проигриватели – телекўрсатувларни ёзиб олиш имконини яратди;

13. Atari 2600 ўйин приставкаси – ўйин саноати чўққига чиқишга пойқадам бўлди;

14. US Robotics Sportster 56K модеми – dial-up-модемлари миллионлаб одамлар учун интердан фойдаланиш имконини берди;

15. Nintendo Entertainment System ўйин приставкаси – ўйин саноати инқирозидан сўнг бозорни қайта жонлантира олди;

16. Nintendo Game Boy чўнтак приставкаси – замонавий мобил ўйинлар бозорини очди;

17. IBM Selectric электрик босма машинаси – компьютер эрасини бошлаб берди;

18. Motorola Bravo пейжерлари – бошқа мобил алоқа ускуналари учун йўл очиб берди;

19. JVC VideoMovie видеокамераси – 1980 йилларда дунёни ўзгартириб юборган маиший видеокамералар намунаси;

20. Motorola Droid – Android платформасидаги биринчи муваффақиятли смартфон.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Шу пайтга қадар чиққан энг зўр гаджетлар рўйхати тузилди