Маск Twitter ходимларининг деярли 50 фоизини ишдан бўшатгандан сўнг, компания яна бир қанча ишчи ўрнини қисқартирди. Бу ҳақда CNBC хабар бермоқда.
Бироқ бу сафар тўлиқ кунлик ишчи кучи ўрнига шартнома бўйича ишчилар лавозимидан айрилган. Ҳисоботга кўра, Twitter ўтган ҳафта охирида тахминан 4 400 нафар шартнома бўйича ишлайдиган ходимларини ишдан бўшатган.
Ижтимоий медиа платформасининг 5 500 нафар шартнома бўйича ишлайдиган ходимларидан 4 400 нафари ўзининг иш логинига кириш ҳуқуқидан маҳрум бўлганидан кейин ишдан бўшатилганидан хабар топган.
Twitter номидан гапириш ҳуқуқига эга бўлмагани учун исм-шарифини ошкор қилишни истамаган ходимлар, улар ҳамкорлик қилаётган пудратчилар бўшатилишидан олдин ички огоҳлантириш олмаганини билдирган.
Шунингдек, ҳисоботга кўра, Twitter ўзининг умумий ички алоқа гуруҳини ҳам ишдан бўшатган. Ушбу бўшатишлар Twitter фойдасига амалга оширилмоқда, чунки компания ҳар куни катта йўқотишларга дучор бўлмоқда. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Исроилнинг кейинги нишони Туркиями?