Twitter эгаси Илон Маск ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг аккаунтини тиклаш учун овоз беришга таклиф қилди. У сўровномани Twitter’даги саҳифасида эълон қилди.
Маск фойдаланувчиларга собиқ Президент Дональд Трампнинг Twitter’даги ҳисобини қайта тиклаш керакми ёки йўқ деган савол билан мурожаат қилган.
Мақолани ёзиш вақтида Трампнинг реабилитация қилинишини овоз берганларнинг 63 фоизи қўллаб-қувватлаган, 37 фоизи қарши чиққан. Овоз бериш 24 соат давом этади.
Маск ўз мурожаатида лотин тилидаги «Вох Попули, Вох Деи» иборасини қўшимча қилган. Бу «халқ овози – Худонинг овози», деган маънони англатади.
Маълумот учун, Трампнинг Twitter аккаунти 2021 йилнинг 8 январида бутунлай тўхтатилган эди. Бу қарор республикачилар тарафдорлари Капитолийда уюштирган тартибсизликлардан кейин қабул қилинган. Намойиш натижасида беш киши ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар ҳибсга олин эди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
АҚШ ракеталари ёрдамида йўлланган биринчи зарбалардан кейин Россия акциялари 2 млрд долларга қулади