date
views 6 543

Beeline Тошкент вилоятида тармоқ қопламини кенгайтирмоқда

Beeline Тошкент вилоятида тармоқ қопламини кенгайтирмоқда

Beeline Тошкент вилояти ҳудудида тармоқ ҳажми ва қоплами кенгайгани ҳақида хабар беради.

Воқеани шарҳлар экан, Unitel‘нинг Тошкент ҳудудий филиали директори Дмитрий Реш шундай деди: “Тошкент вилояти аҳолисини сифатли хизматлар билан таъминлаш мақсадида биз тармоқ қуриш ва янги мосламаларни ишга тушириш жараёнини давом эттирмоқдамиз. Beeline‘нинг техник мутахассислари тарафидан амалга оширилаётган бу улкан иш компания хизматларини доимий равишда такомилаштиришга қаратилган. Абонентларнинг ишончи – биз учун энг муҳими, ва биз уни оқлаймиз”.

Хизмат кўрсатишнинг даражаси ўсиши билан бир қаторда янги ускуналар туфайли Beeline тармоғининг ҳажми сезиларли кенгайди. Қўшимча қувватлар ўрнатилиши натижасида Тошкент вилоятининг Қибрай туманида ва Пскент шаҳрида сигнал сифати ўсди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Beeline Тошкент вилоятида тармоқ қопламини кенгайтирмоқда