Фото: Global Look Press
Twitter эгаси Илон Маск кейинги жума куни ижтимоий тармоқ турли рангдаги верификация белгиларига эга обуналарни сотишни бошлашини маълум қилди: компаниялар учун олтинранг, ҳукуматлар учун кулранг ва жисмоний шахслар учун кўк рангдаги.
«Биз янги верификацияни кейинги ҳафтанинг жума кунидан ишга туширамиз. Компаниялар учун олтинранг, ҳукуматлар учун кулранг, жисмоний шахслар учун кўк рангдаги белгини тақдим қиламиз. Верификация учун ариза берилганларнинг барчаси бирма-бир текшириб чиқилади», деб ёзди Маск.
Аввалроқ, Илон Маск янгиланган Twitter Blue обунасини тақдим этган эди. Шундан сўнг, ҳар бир фойдаланувчи ойига $8 эвазига верификацияни англатувчи «кўк белги»ни сотиб олиш имкониятига эга бўлди.
Ушбу қарор туфайли платформада кўплаб машҳурлар ва компанияларнинг сохта аккаунтлари пайдо бўлди. Шундан сўнг, Twitter пулли верификацияни вақтинчалик тўхтатишга мажбур бўлган эди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
АҚШ ракеталари ёрдамида йўлланган биринчи зарбалардан кейин Россия акциялари 2 млрд долларга қулади