Фото: Forbes
Twitter раҳбари Илон Маск агар ижтимоий тармоқ иловаси App Store ва Google Play дўконларидан ўчириб ташланса, ўзининг смартфонини яратишини айтди.
Шу тариқа, у сиёсий шарҳловчи Лиз Уилернинг изоҳига жавоб қилди. У агар Twitter дўконлардан ғойиб бўлса, бизнесмен ўзининг смартфонини ишлаб чиқиши мумкинлигини, у ҳолда кўпчилик одамлар «нохолис, жосус iPhone ва Android’дан» мамнуният билан воз кечишини тахмин қилганди.
«Унгача бориб етмайди, деб умид қиламан. Лекин менда бошқа йўл қолмаса, муқобил телефон яратаман», — деб ёзди Маск Twitter’да.
Илон Маск — PayPal тўлов тизими, SpaceX космик техникаси ишлаб чиқарувчиси, Tesla электромобиль компанияси ва The Boring Company инфратузилма компанияси асосчиси.
Илон Маск октябрь охирида Twitter’ни 44 миллиард долларга сотиб олиш бўйича битимни ёпди. Ёзда у олди-сотди битимидан бош тортишга уринган эди, бироқ суд уни ижтимоий тармоқни сотиб олишга мажбур қилди. Шундай воқеалар фонида Макснинг бойлиги апрелдан буён 70 миллиард долларга пасайиб кетди.
Ижтимоий тармоқни сотиб олганидан кейин Маск компания ходимларининг ярмини, шу жумладан, бош директор Параг Агравални, молия директори Нед Сегални, бош ҳуқуқшунос Вижаю Гаддени ва бошқа бир қатор топ-менежерларни ишдан бўшатди.
Bloomberg маълумотларига кўра, Маскнинг янги жамоасидаги икки раҳбар ходим — Йоэль Рот ва Робин Уилер истеъфо берган. Аввалроқ эса Twitter’нинг ахборот хавфсизлиги бўлими бошлиғи Леа Кисснер ҳам ишдан бўшаб кетганди.
Илон Маскнинг ўзи эса ходимларига юборган биринчи мурожаатида компания банкрот бўлиши мумкинлигини билдирган. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Исроилнинг кейинги нишони Туркиями?