Фото: Getty Images
Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукерберг иловаларни бошқариш бўйича Apple сиёсатини танқид қилди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Цукерберг ҳар йили ўтказиладиган New York Times DealBook Summit’ида бу бўйича гапирган.
«Агар мавжуд бўлган асосий компьютер платформалари — Windows, Android, iOS’га қарасангиз Apple қурилмада қайси иловалар тугашини назорат қиладиган ягона компания сифатида ажралиб туради», — деди Меtа раҳбари.
Унинг сўзларига кўра, бундай сиёсат нафақат фойдаланувчиларга, балки Apple билан ҳамкорлик қилаётган дастурий таъминот ишлаб чиқарувчиларга ҳам зарар етказади. Цукербергнинг фикрича, қаттиқ назорат туфайли Apple мобил экотизимидаги фойданинг катта қисми дастурчиларга эмас, балки IT гигантига тушади.
Шунингдек, Facebook асосчиси Apple сиёсати бошқа технология гигантлари, жумладан, Microsoft ва Google’дан фарқ қилишини айтди. Хусусан, улар иловалар дўконларида мавжуд бўлмаса, иловаларни бошқа платформалардан қурилмага юклаб олиш имконини беради.
«Компаниялар ўз иловаларини рақобатчилар томонидан бошқариладиган платформалар орқали етказиб бериши керак — бу манфаатлар тўқнашуви», — дейди Цукерберг.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Илон Маск Apple’ни цензурада айблаб, Twitter’да «сўз эркинлигини бостириш»га оид ҳужжатларни чоп этишга ваъда берганди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
АҚШ ракеталари ёрдамида йўлланган биринчи зарбалардан кейин Россия акциялари 2 млрд долларга қулади