Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг буйруғи билан Ўзбекистон резидентлари томонидан крипто-активларни чиқариш, чиқаришни рўйхатдан ўтказиш ва муомалага киритиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда “Норма” хабар берди.
Ҳужжатга мувофиқ, эмитент крипто-активларни, жисмоний шахслар эса фақат ўзаро ўзгармас токенларни крипто-депозитарий ёки бошқа электрон платформалар орқали чиқаришлари мумкин.
Маълумот учун, ўзаро ўзгармас токен — моддий ва (ёки) бошқа мулк билан таъминланмаган, мулкдорнинг рақамли шаклдаги ноёб контентга (матн, аудиовизуал, мусиқий, фотографик асарлар, шунингдек тасвирий санъат асарлари ва бошқалар) бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи крипто-активнинг алоҳида тури.
Республика ҳудудида қуйидаги крипто-активларни резидентлар томонидан чиқариш ва крипто-депозитарий томонидан чиқаришни рўйхатдан ўтказиш тақиқланади:
- бирор-бир моддий ва (ёки) бошқа мулк билан таъминланмаган токенлар (утилитар токенлардан ташқари);
- барқарор токенлар.
Маълумот учун, утилитар токен — эмитентнинг экотизимида смарт-контракт билан белгиланган ҳаракатларни амалга ошириш учун мўлжалланган, шу жумладан қийматига эга ўлчов бирлиги сифатида ифодаланган таъминланмаган токеннинг тури. Барқарор токен — қиймати миллий ёки хорижий валютанинг номинал қийматига тенг бўлган таъминланган токеннинг тури.
Крипто-активларни чиқариш тўғрисидаги қарор унинг дастлабки жойлаштирилишидан бир ой олдин эмитентнинг расмий веб-сайтида ёки бошқа ахборот ресурсида эълон қилиниши лозим.
Крипто-активлар чиқаришни рўйхатдан ўтказиш фақат крипто-депозитарий томонидан амалга оширилади.
Крипто-активлар эгаси эмитент томонидан чиқарилган жами крипто-активларнинг 35 фоиз ва ундан ортиғини сотиб олгани тўғрисидаги маълумотларни ошкор қилиши лозим.
Шунингдек низом билан крипто-активларни муомалага киритиш,турли хил токенларни чиқариш ва рўйхатдан ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари ва электрон реестрни юритиш тартиби белгиланмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
АҚШ ракеталари ёрдамида йўлланган биринчи зарбалардан кейин Россия акциялари 2 млрд долларга қулади