Фото: Science and Stuff
EctoLife дунёдаги биринчи чақалоқни сунъий етиштириш қурилмасини тақдим этди. Бу ҳақда Science and Stuff хабар берди.
Маълум қилинишича, EctoLife номли сунъий бачадон концепцияси ҳомиладор бўлишга қийналаётган кўпчиликнинг ҳаётини ўзгартириши мумкин.
«Қурилма саратон ёки бошқа асоратлар туфайли бачадонини жарроҳлик йўли билан олиб ташлаган аёллар учун идеал ечим. Бу, шунингдек, сперма сонининг пастлиги билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишга ҳам ёрдам бериши мумкин», — дейди EctoLife бош директори Ал-Гайли.
Тахминларга кўра, EctoLife ёрдамида бири йилда 30 000 нафаргача чақалоқни «дунёга келтириш» мумкин, бўлажак ота-оналар эса махсус мобил иловадан фойдаланган ҳолда исталган вақтда фарзанди қандай етилаётганини кузатади. EctoLife туғилишнинг пасайиши муаммосига қарши курашиш учун мўлжалланган ва оптимистик экспертларнинг фикрига кўра, келгуси ўн йил ичида ишга тушиши мумкин.
Фото: Science and Stuff
EctoLife сунъий интеллектдан кенг фойдаланиши кутилмоқда, унинг иловасида ҳар бир болани ўз эҳтиёжларига мослаштирилган индивидуал озиқ моддалар билан таъминлаш ҳам ўрин олган. EctoLife, шунингдек, ота-оналарга сунъий қоринда жойлашган ва виртуал эшитиш воситасига уланган 360 даражали камералар ёрдамида фарзандини кузатиш имконини беради.
«Ота-оналар ҳатто мусиқа плейлистни танлаши ёки фарзандлари кўникиши учун ўз овозларини ижро этиши мумкин», — дейди Ал-Гайли.
Таъкидланишича, қурилма туғилиш кўрсаткичи паст бўлган давлатлар, жумладан Япония, Болгария ва Жанубий Кореяга туғилишни оширишда ёрдам бериши мумкин. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
АҚШ ракеталари ёрдамида йўлланган биринчи зарбалардан кейин Россия акциялари 2 млрд долларга қулади