
Beeline “Браво Ооо!” тариф режасидаги “Bravo Online!” акцияси узайтирилгани ҳақида хабар беради.
“Браво Ооо!» тариф режасидаги «Браво Оnline» акцияси бўйича абонентларга 2 турдаги бонуслар тақдим этилади:
– $2,99 ва $3,99 миқдоридаги маблағга ҳисоб бир маротаба тўлдирилганида – 7 кун мобайнида тармоқ ичидаги мулоқот учун 100 дақиқа ва дам олиш кунларида 300 дақиқа, шунингдек Telegram, WhatsApp ва Viber мессенжерларидан максимал юқори тезликда фойдаланиш учун 100 Мб тақдим этилади. Етти кун муддат тугагунга қадар мазкур мабағга ҳисоб қайта тўлдирилган ҳолда дақиқа ва мегабайтлар қўшилади, ва сўнги ҳисоб тўлдирилган кундан бошлаб муддат яна 7 кунга узайтирилади;
– $3,99 ва ундан ортиқ бўган маблағга ҳисоб бир маротаба тўлдирилганида – 7 кун мобайнида тармоқ ичидаги мулоқот учун 400 дақиқа ва Telegram, WhatsApp ва Viber мессенжерларидан максимал юқори тезликда фойдаланиш учун 200 Мб тақдим этилади.
Янги абонентлар учун бонус (тармоқ ичида 100 дақиқа 7 кунга ва 300 дақиқа дам олиш кунларида, шунингдек 7 кунга мессенжерлар учун 100 Мб) тармоққа улангандан сўнг тақдим этилади.
Акция 2016 йилнинг 15 май кунига қадар амал қилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар