Фото: instagram.com/rrvaliev
17 декабр куни Uzbekistan Airways авиакомпанияси тўртинчи Airbus 321neo ҳаво кемасини қабул қилиб олди. Германиянинг Ҳамбург шаҳридан учган самолёт Тошкент аэропортининг маҳаллий терминалига келиб қўнди.
Самолёт 188 йўловчини ташишга мўлжалланган ва у дастлаб маҳаллий авиақатновлар бўйича парвоз қилади. Самолётнинг максимал учиш вазни 97 тонна бўлиб, 6 850 км масофагача учиши мумкин.
Компаниянинг маълум қилишича, 2022 йилда Uzbekistan Airways ташилган йўловчилар сони ўз рекордини янгилаган. “Бу мақсадга авиапаркни янги A321neo LR ҳаво кемалари билан тўлдириш эвазига эришдик десак бўлади”, – дейилади Uzbekistan Airways ахборотида.
Uzbekistan Airwaysʼга кўра, авиакомпания янги йўналишларни очишни, Европа ва Осиё мамлакатларига аввалги йўналишларни қайта тиклашни режалаштирмоқда.
Ўзбекистон Airbus компаниясининг самолётларидан 20 йилдан ортиқ вақтдан бери фойдаланиб келади. Ноябр ойида Uzbekistan Airways ва Airbus ўртасида 700 млн евродан ортиқ қийматга шартнома имзоланган эди. Унга кўра, Airbus Ўзбекистонга жами 694,3 млн еврога 8 та Airbus A-320neo ва 4 ta Airbus A-321neo самолётлари, шунингдек, 21 млн еврога 2 та Airbus H145 вертолётларини етказиши керак. Муддатлар 2029–2030 йиллар деб белгиланган.
Turkish Airlines'нинг собиқ раҳбари Илкер Айжи Uzbekistan Airways'ни трансформация қилиш жараёнига консултант сифатида жалб этилган. 14 декабр куни у президент Шавкат Мирзиёев трансформация режасини тақдимот қилди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
ЖЧ-2026 саралаши. Эрон Қирғизистонда қийин ғалабага эришди, БАА – Қатар ўйинида «ўзбекистонлик» легионер 4та гол урди