date
views 7 235

MQA мобил иловаси: Beeline абонентлари билан биргаликда тармоқ фаолиятини такомиллаштирмоқда

MQA мобил иловаси: Beeline абонентлари билан биргаликда тармоқ фаолиятини такомиллаштирмоқда

Beeline Mobile Quality Analyzer (MQA) иловаси имкониятлари ҳақида эслатиб ўтади. Энди ҳар бир Beeline абоненти Adroid ОТ бошқарувидаги смартфони орқали дастурни юклаб олиб, доимий равишда мобил Интернетнинг сифатини ўлчаш имконига эга.

Beeline‘нинг MQA (Mobile Quality Analyzer) ёрдамида:

– интернет-уланув тезлиги ва овозли алоқа сифатини текшириш;

– текширувлар натижаларини Beeline‘га юбориш;

– Интернет ва овозли алоқада пайдо бўган муаммо ҳақида хабар бериш;

– носозликлар ҳақида юборилган сўров натижаси статусини кузатиш;

- фон тизимида алоқа сифати параметрларини анализ қилиш;

- сўровларда иштирок этиш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг июль ойида Beeline Ўзбекистон учун ноёб бўлган Mobile Quality Analyzer тақдим этилаётган хизматларнинг сифатини тармоқда мониторинг қилиш дастури ишга туширилгани ҳақида эълон қилган эди. MQA ўлчов натижалари келгуси ишлаш, ҳисоботлар, графиклар ва бошқа аналитик маълумотлар яратиш учун маълумотлар базасида сақланиб қолади. Тармоқ ҳолати ва драйв-тестлар натижаларининг ички мониторинг жараёни ушбу маълумотлар билан тўлдирилади, бунинг натижасида тармоқни кенгайтириш ва самарали режалаштириш учун тўлиқ анализ яратиб берилади.

Бепул Mobile Quality Analyzer дастури Google Play‘да қуйидаги ҳавола орқали мавжуд https://play.google.com/store/apps/details?id=com.qualinet.asimus
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » MQA мобил иловаси: Beeline абонентлари билан биргаликда тармоқ фаолиятини такомиллаштирмоқда