
Пекин шаҳрида бўлиб ўтаётган юқори технологиялар халқаро кўргазмасида, TEB (Transit Elevated Bus) автобусининг концепти намойиш этилди. Хитой "келажак транспорти"нинг конструкцияси енгил машиналарга унинг остидан бемалол ўтишига имкон беради. Бу эса, ўз навбатида, йўлдаги тирбандликларни камайтиради, деб хабар қилмоқда "Кун" нашри.
Лойиҳа бош муҳандиси Баи Цуминнинг ҳикоя қилишича, TEB меҳнат самарадорлиги бўйича метро ёки монорельсли поезддан қолишмайди, аммо таннархи сезиларли арзонга тушади, бундан ташқари, барча зарурий конструкциялар қисқа муддатда, бир йилда барпо этилади.
Автобус энига 8 метр, баландлиги — 4,6 метр, узунлиги — 32 метрни ташкил этади. Ҳажмининг катталиги сабаб, 900дан 1200гача йўловчини бортига сиғдира олади.
Transit Elevated Bus’нинг илк синовлари, 2016 йилнинг иккинчи ярмида Хебэй провинциясининг Циньхуандао шаҳрида ўтказилиши режалаштирилмоқда.
[media=https://youtu.be/APybYjcm_j4] «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар