date

2020 йилга келиб Дубайда робот-полициячилар фаолият юритади

2020 йилга келиб Дубайда робот-полициячилар фаолият юритади

Дубай полицияси роботларни такомиллаштириш ва сунъий идрокдан фойдаланишни айрим соҳаларда тарғиб этиш устида иш олиб бормоқда, деб ёзмоқда "Кун" нашри. “Роботлар маълум вазиятларда полициячиларнинг ўрнини босиши мумкин. Биз махсус лойиҳа ишлаб чиқмоқдамиз ва у 2020 йилгача тайёр бўлади”, - деди Дубай полицияси Идрок бўлими бош директори Холид Разуқий.

“Лойиҳа икки босқичдан иборат. Биринчи босқичда одамлар билан боғлиқ баъзи мажбуриятларни бажариши мўлжалланган роботларнинг асоси яратилади, иккинчисида такомиллашган сунъий идрок киритилади. Ҳозир биз лойиҳани якунлаш арафасидамиз”, - бўлишди директор.

Разуқийга кўра, айни пайтда роботларни ишлаб чиқариш бўйича компаниялар билан шартнома имзоланмоқда. Полициячи-роботлар 2020 йил махсус кўргазмада намойиш этилади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » 2020 йилга келиб Дубайда робот-полициячилар фаолият юритади