17:39 / 02.05.2023
80

Samsung ходимларига корпоратив қурилмаларда ChatGPT’дан фойдаланишни тақиқлади

Фото: Bloomberg

Жанубий Кореянинг Samsung Electronics компанияси ходимларига ахборот тарқалишидан қўрқиб, корпоратив қурилмаларда ChatGPT чатботи ва шунга ўхшаш технология маҳсулотларидан фойдаланишни тақиқлади. Бу ҳақда компаниянинг ички ҳужжатига таяниб Bloomberg хабар бермоқда.

Агентлик маълумотларига кўра, апрель ойида Samsung Electronics муҳандислари корпоратив манба кодини ChatGPT’га юклаш орқали тасодифан сиздириб юборишган.

Компаниянинг таъкидлашича, бу ва шунга ўхшаш чатботларга юкланган маълумотлар ташқи серверларда сақланади ва шунинг учун учинчи шахслар фойдаланиши мумкин.

Хавфсизлик талабларига виждонан риоя қилишингизни сўраймиз, қоидабузарликлар компания маълумотларининг сизиб чиқишига, бу эса ишдан бўшатишгача бўлган интизомий оқибатларга олиб келиши мумкин”, — дейилади Samsung расмий ҳужжатида агентлик сўзларидан иқтибос келтирган ҳолда.

Агентликнинг аниқлик киритишича, тақиқ корпоратив қурилма ва тармоқларга тааллуқлидир. Бошқа қурилмалардаги чатботлардан фойдаланганда, ходимларга муаллифлик ҳуқуқи билан ҳимояланган маълумотларни ўз ичига олиши мумкин бўлган маълумотларни юклаш тақиқланади. Бунга параллел равишда компания ўзининг ChatGPT аналогини жорий этиш устида ишламоқда.

Американинг OpenAI компанияси ChatGPT чатботини 2022 йил охирида ишга туширди. Хизмат фойдаланувчи билан мулоқот режимида ишлайди. Чатбот қўшимча саволларга жавоб бериши, хатоларини тан олиши, нотўғри саволларга эътироз билдириши ва номақбул сўровларни рад этиши мумкин.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Samsung ходимларига корпоратив қурилмаларда ChatGPT’дан фойдаланишни тақиқлади